Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Умида Омонова 18 ёшгача бўлганлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
16:24 / 2023-06-09

Грузиянинг Батуми шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати мамлакатимиз вакиллари учун омадли якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Умида Омонова 18 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида рапид йўналишида ўтказилган баҳсларда 10 имкониятдан 9 очко жамғарган ҳолда ғолиблик шоҳсупасидан жой олди.

35 мамлакатнинг 459 нафар ёш шахматчиси қатнашган мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги тезкор шахмат мусобақасида вакилларимиздан ўғил болалар орасида Аҳрорбек Қодиров 5,5 очко билан 52 нафар иштирокчи орасида 20-поғонани, ушбу йўналишнинг қизлар ўртасидаги баҳсларда қатнашган Ҳуснорахон Ҳусниддинова 5-ўринни, Мумтозбегим Собирова 8-ўринни, Машрабхон Мўйдинова 13-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатида юртимизнинг 21 нафар ёш шахматчиси иштирок этди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА