English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Тошкент “Uzchess Cup" турнири ғолибларини аниқлайди 
16:28 / 2024-06-06

Пойтахтимизда мукофот жамғармаси 166 минг АҚШ долларидан иборат "Uzchess Cup" турнири бошланди.

Дунёнинг энг номдор “ақл гимнастикачи”лари иштирок этаётган ушбу турнирда шахматчилар Халқаро шахмат федерациясидаги рейтинг кўрсаткичига кўра, "Masters", "Challengers" ва "Futures" гуруҳларида ғолиблик учун кураш олиб боради. 

Номдор гроссмейстерлар иштирок этаётган мусобақанинг "Masters" гуруҳида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев бош соврин учун курашда Видит Сантош Гужрати (Ҳиндистон), Парҳам Магсудлу (Эрон), Шаҳриёр Мамедяров (Озарбайжон), Александр Гришук (FIDE), Ю Янг Йи (Хитой), Ричард Раппорт (Руминия), Алексей Сарана (Сербия) каби кучлилар билан рўбарў келади. 

[gallery-17735]

Мусобақа олдидан ташланган қуръа натижасига кўра, "Masters" гуруҳининг 1-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Парҳам Магсудлу билан, Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев қора доналарда Ю Янг Йи ва Риччард Раппорт билан куч синашади. 

"Challengers" гуруҳида ҳамюртларимиздан Жаҳонгир Воҳидов туркиялик Мустафа Йилмазга қарши, Шамсиддин Воҳидов германиялик Александр Донченкога қарши дона суради. 

"Futures" гуруҳида маҳоратли шахматчиларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров, Муҳиддин Мадаминов ва Ҳумоюн Бегмуратов юртимиз шарафини ҳимоя қилиши белгиланган. 

Жаҳон шахмат олами эътиборидаги мазкур "Uzchess Cup" турнири 15 июнга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев, ЎзА