Пойтахтимизда шахмат бўйича ўтказилган “Тошкент қиши-2026” халқаро рейтинг турнирида Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда ФИДЕ байроғи остида 100 нафарга яқин маҳоратли шахматчилар ғолиблик учун кураш олиб борди.
9 та турдан иборат бўлган турнирда турли ёш тоифасидаги иштирокчилар қатнашди.
Турнирнинг энг ёш иштирокчилари 12 ёшлилар бўлса, энг ёши улуғлар 65 ёшдан юқорилар бўлди.
[gallery-27353]
Муросасиз баҳслар натижасига кўра, 9 имкониятдан 8,5 очко жамғарган ҳамюртимиз Жўрабек Ибодуллаев ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, 2- ва 3-ўринни 7 очко жамғарган ўзбекистонлик шахматчилар Комил Рахматулин ҳамда 14 ёшли Шодихўжа Воҳидов эгаллади.
Мусобақалар давомида иштирокчиларнинг 3 нафари 6,5, 8 нафари 6, 14 нафари 5,5, 10 нафари 5 очко жамғаргани “Тошкент қиши-2026” халқаро рейтинг баҳслари муросасиз ва қизғин курашларга бой кечганни кўрсатди.
Халқаро турнир якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди, рейтинг очколарига эга бўлди.
Т.Рўзиев, А.Мамадаминов(сурат),
ЎзА