Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Стандарт йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди
10:02 / 2026-03-03

Жиззах шаҳридаги “Киберспорт арена” мажмуасида шахмат бўйича U10 ҳамда U16 ёш тоифасидаги ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг стандарт йўналиши беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

16 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Саъдулло Азизов биринчи ўриндан жой олган бўлса, Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев ва Рауф Қосимов иккинчи ҳамда учинчи поғонани банд этди. Ушбу ёшдаги қизлар баҳсида Сарвиноз Бегмуротова, Моҳинур Ҳикматхонова  ҳамда Лилия Белая шоҳсупага кўтарилди.

Шунингдек, 10 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Нурмуҳаммад Неъматиллахонов,  Фаррух Комилжонов, Шоҳжаҳон Сиддиқов ғолиб ва совриндорга айланди. Қизлар баҳсида Мадинабону Асадова, Моҳжаҳон Раҳмонова ва Нигина Худойбердиева олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, мазкур чемпионат ёшлар ўртасида шахматни оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва халқаро мусобақалар учун муносиб номзодларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА