Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Синдоров, Ёқуббоев кейинги босқичда, Абдусатторов, Воҳидов ишқибозлар қаторида
11:33 / 2025-11-10

Бугун, 10 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича шиддатли курашларга бой тарзда давом этаётган жаҳон кубогининг 4-босқич 1-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Ортда қолган 3-босқич баҳслари мамлакатимиз шахматчилари учун ўта мураккаб кечгани билан ёдда қолди.

Мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларидан иборат жаҳон кубогининг 3-босқич 2-тур ўйинлари сарҳисобига кўра, афсуски биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов мексикалик Хосе Мартинес Алькантарага 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Худди шунингдек, руҳий босим остида ўтган мазкур босқич ўйинларида истеъдодли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик Аржун Эргаисига 1,5:05 кўринишида йўл берди.

Жаҳон кубогида 3-босқичгача етиб келган иштирокчилар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдусатторов ва Воҳидов 11 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот маблағини қўлга киритди.

Ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдоров 3-босқич ўйинларини муваффақиятли ўтказди. У грециялик Николас Теодоруни чиройли тарзда мағлубиятга учратди. Биринчи учрашувда томонлар муросага келганди. Жавоҳир икки ўйин натижасига кўра, 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди ва 4-тур иштирокчисига айланди.

2022 йилги шахмат Олимпиадаси ғолиби, уч карра Ўзбекистон чемпионлигига эришган Нодирбек Ёқуббоев 3-турда юз фоизлик натижага эришди.

Ёқуббоевнинг 3-турда вьетнамлик таниқли гроссмейстер Тай Ван Нгуэнни 3:1 ҳисобида доғда қолдиргани жаҳон кубогидаги энг яхши кўрсаткичлардан бири сифатида қайд этилди.

Бугун ўтказиладиган 4-босқич 1-тур ўйинида Жавоҳир Синдоров хитойлик таниқли гроссмейстер Юй Янъи билан, Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик Пранав билан куч синашади.

Жаҳон кубоги мусобақалари 26 ноябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА