Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: “Sharja Masters” якунланди
07:45 / 2021-09-27

Хабар берганимиздек, БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларидан иборат “Sharja Masters” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақанинг сўнгги 9-тур ўйинларида вакилларимиз биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият натижасини қайд этишди.

Ҳамюртларимизнинг ягона ғалабасига Жавоҳир Синдаров эришди. У оқ доналарда грециялик халқаро гроссмейстер Димитриос Мастровасилисни мағлубиятга учратди ва халқаро турнирни 5,5 очко билан якунлади.

Нодирбек Абдусатторов эса мусобақа мезбони Салим Солиҳга имкониятни бой бериб қўйди ва турнирда 5,5 очко тўплай олди.

“Sharja Masters”да энг яхши натижага эришган Нодирбек Ёқуббоев эса халқаро турнир ғолиби бўлган эронлик Муҳаммад Амин Табатабайи билан сўнгги 9-турда оқ доналарда ҳаракат қилиб, дурангга эришди ва “Шаржа Мастерс” халқаро турнирида 8-ўринни эгаллади.

Айтиш жоизки, мазкур халқаро турнирда ўзбекистонлик “ақл гимнастикаси” соҳиблари 70 нафардан ошиқ иштирокчилар орасида кучли 20 таликдан жой эгаллашди.

Т. Рўзиев, ЎзА