Шахмат: самарқандлик талаба интеллектуал олимпиада ғолиби
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган Интеллектуал олимпиада баҳслари ёшларни тафаккур дунёсига чорлаётгани билан аҳамиятлидир.
Куни кеча мазкур олимпиада доирасида ўғил болалар ўртасида шахмат мусобақалари бўлиб ўтди.

Юртимиздаги бир қатор олий таълим муассасаларининг иқтидорли талаба-ёшлари қатнашган шахмат мусобақаларининг ўғил болалар баҳсида Самарқанд давлат педагогика институти талабаси Учқун Умиров 9 та турдан иборат ўйинларда 7,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичлар эвазига ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Т.Рўзиев, ЎзА