Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: “Президент кубоги”да Воҳидов Саринни мағлуб эта оладими?
12:23 / 2025-12-11

Бугун, 11 декабрь куни пойтахтимизда шахмат бўйича давом этаётган “Президент кубоги” баҳсларининг 8-тур ўйинлари ўтказилади.

Мазкур турнирнинг марказий ўйини “Masters” гуруҳида биринчи рақам остида таснифланган ҳолда 5 очко билан етакчилик қилаётган ҳиндистонлик Ниҳал Сарин ва ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов ўртасида бўлиб ўтади.

Мукофот жамғармаси 80 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг кеча поёнига етган 7-турида эронлик гроссмейстер Данишвар Бардияни мағлубиятга учратган Сарин 5 очко билан етакчиликни қўлга киритди.

Ниҳални 6-турда мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов 7-турда германиялик Фредерик Свэнга имкониятни бой бериб қўйди.

Бугунги баҳсда Саринга қарши оқ доналарда ҳаракатланадиган Шамсиддин Воҳидов кечаги турда терма жамоамиз аъзоси Абдумалик Абдусалимовга мағлуб бўлди.

Ўзбекистонлик шахмат ихлосмандлари учун эътиборли ҳолат шундаки, бугунги турда Воҳидов Ҳинд шахматчисини мағлуб этишни уддаласа, совриндорлик сари катта қадам ташлаган бўлади.

Шунингдек, бугунги тур ўйинларида ҳамюртларимиздан Муҳиддин Мадаминов Франция вакили Максим Лагарде билан, Абдумалик Абдусалимов ФИДЕ байроғи остида турнирда қатнашаётган Александр Гришук билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, эртага 12 декабрь куни турнирнинг ғолиб ва совриндорларини аниқлайдиган сўнгги 9-тур ўйинлари ташкил этилади.

Т.Рўзиев, ЎзА