Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат олимпиадаси: Икки йил олдинги натижа такрорланмади
07:28 / 2024-09-21

Будапештдаги шахмат олимпиадасининг 9-тур баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон жамоаси билан кураш олиб борди.

Кутилганидек, эҳтиёткор ўтган мусобақанинг 1-тахтасида Нодирбек Абдусатторов - Доммаражу Гукеш курашида ҳар икки шахматчи мураккаб вазиятлардан қочган ҳолда ҳаракатланди. Бу эса 28-юришдан бошланган ва 32-қайта такрорланган ҳолатда томонларни муроса йўлини танлашига олиб келди.

Худди шунингдек, ғолиблик учун кураш олиб борган Жавоҳир Синдоров - Прагганандҳа Рамешбабу, Шамсиддин Воҳидов - Эригаиси Аржун, Жаҳонгир Ваҳидов - Сантош Видит баҳсида ҳам тенгликка имзо чекилди.

Ушбу натижа Ҳиндистон жамоасининг очколари сони 17 тага етишини, Ўзбекистон 15 очко билан кучлилар қаторидаги жойини мустаҳкамлашига хизмат қилди.

Қизлар мусобақасида Афрўза Ҳамдамова - Теодора Инжач, Нилуфар Ёқуббоева - Марина Гажчин, Маржона Маликова - Тияна Мандура, Нодира Нодиржонова - Ёванна ўзаро куч синашди.

Афрўза Ҳамдамова ва Нилуфар Ёқуббоева дурангга эришди. Маржона Маликова мағлубиятга учради. Нодира Нодиржонова эса ғалабага эришиб, жамоамизга 1 очкони тақдим этди. Бу эса шахматчи қизларимизнинг Сербия билан муроса йўлини танлашига сабаб бўлди.

Тўлқин Рўзиев ЎзА