Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Номзодлар турнирининг илк турида Синдоров Есипенко билан куч синашади
12:18 / 2026-02-21

Халқаро шахмат федерацияси жорий йилнинг 28 март - 16 апрель кунлари Кипрда бўлиб ўтадиган Номзодлар турнирининг илк жуфтликларини эълон қилди.

Айтиш лозим, номзодлар турнири 8 нафар шахматчи иштирокида айланма тизимда ўтказилади. Яъни, ҳар бир иштирокчи бошқалар билан икки мартадан — бир марта оқ, бир марта қора доналарда куч синашади. Турнир давомида жами 14 та тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Ўтган йилги нуфузли мусобақалар натижасида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров, германиялик Матиас Блюбаум, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха, АҚШлик шахматчилар Фабиано Каруана ва Ҳикару Накамура, нидерландиялик Аниш Гири, хитойлик Вей И, россиялик Андрей Есипенко Номзодлар турнири йўлланмасига эга чиққан эди.

Кипрда бўладиган Номзодлар турнири якунларига кўра, ғолибликка эришган гроссмейстер классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш билан чемпионлик тожи учун кураш олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.

ФИДЕ томонидан эълон қилинган қуръа натижаларига кўра, 1-турда Синдоров — Есипенко, Блюбаум — Вей И, Праггнанандха  — Гири, Каруана — Накамура рўбарў келиши белгиланди.

Т.Рўзиев, ЎзА