English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Ёқуббоев Арманистондаги турнирда АҚШ вакили билан дурангга эришди
09:29 / 2025-06-06

Бугун, 6 июнь куни Арманистонда ўтаётган “Stepan Avagyan Memorial-2025” турнирининг сўнгги 9-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур турда ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев оқ доналарда хитойлик гроссмейстер Ху Хиангйига қарши ҳаракатланади.

Мукофот жамғармаси 19 минг 200 АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг кеча ўтказилган 8-турида Нодирбек келиб чиқиши арманистонлик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Самуэль Севян билан рўбарў келди.

Кўринишидан сокин, лекин ички ҳолатида мураккаб тизимга асосланган шахмат доналари ҳаракатидаги ўйиннинг 22-юришидан бошланган қайта юришлар охир-оқибат 25 юриш вазиятида томонлар муросага келди.

8-турдаги учрашувларнинг биттасида ғалаба қайд этилган бўлса, қолган 4 та жуфтликдаги курашларда дурангга эришилди.

Бугун ўтадиган сўнгги тур ўйинлари остонасида ҳиндистонлик шахматчилар Рамешбабу Праггнанандха ва Аравинд Читамбарам 5,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уларни 5 очко жамғарган ҳолда германиялик Дмитрий Колларс тақиб этмоқда. Нодирбек Ёқуббоев 3,5 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда 1-ўринни эгаллаган шахматчи 3 минг 100 АҚШ доллари билан тақдирланади. Шунингдек, 4-ўрингача бўлган поғоналарни банд этган иштирокчилар мусобақа низомига мувофиқ белгиланган пул мукофотларига эга чиқади.

Т. Рўзиев, ЎзА