Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Абдусатторовда 20 очко, турнир давом этмоқда
09:39 / 2022-10-17

Хабар берганимиздек, шу кунларда шахмат бўйича онлайн тарзда ўтказилаётган “Meltwater Champions Chess Tour” мусобақасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг энг донгдор гроссмейстерлари билан куч синашмоқда.

Тезкор шахмат бўйича энг ёш ва амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек ўтказилган 4 та партиянинг 3 тасида кучли рақиблари билан муроса йўлини танлади ва 9-турда кутилмаганда швециялик Нилс Гранделиусга имкониятни бой берди.

Н.Абдусатторов 11-турда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан рўбарў келди. Муросасиз ўйиннинг 84-юришидан сўнг кучлилар муроса йўлини танлашди.  

Истеъдодли шахматчимиз 10-турда АҚШ вакили Даниэль Народицкий, 12-турда польшалик Ян-Кшиштоф Дуда билан дурангга имзо чекди. Нодирбек 5 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият билан 20 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. 

Турнир жадвалини 25 очкога эга польшалик Дуда бошқариб турибди. Озарбайжонлик Шахриёр Мамадьяров 23 очко билан 2-ўринда бормоқда. Гукеш, Эригайси ва Магнус Карлсен 21 очкони қўлга киритган тарзда кейинги поғоналардан жой олган.

Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу нуфузли турнир жорий йилнинг 22 октябригача давом этади. 

Т.Рўзиев,  
ЎзА