Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Абдусатторов иккинчи турда Алиризо Фирузжа билан дона суради
10:40 / 2024-06-27

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича бошланган “Superbet Chess Classic Romania” турнирининг дастлабки турида ўтказилган учрашувларнинг 2 тасида ғалаба ва 3 тасида дуранг ҳолати қайд этилди.

Мазкур 1-турда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа билан куч синашди. Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг 64-юриш вазиятида томонлар муроса йўлини танлади.  

Шунингдек, 1-турда Алиризо Фирузжа – Фабиано Каруана-0:1, Максим Вашье-Лагрев – Ян Непомняший-0,5:0,5, Доммаражу Гукеш – Богдан- Даньел Дяк -1:0, Аниш Гири – Уэсли-0,5:0,5 ҳисоблари қайд этилди.  

Шу тарзда бошланажак 2-тур олдидан америкалик Фабиано Каруана ва Доммаражу Гукеш 1 очко билан турнир жадвалини бошқариб бораётган бўлса, Нодирбек Абдусатторов, франциялик Максим Вашье Лагрев, нидерландиялик Аниш Гири ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа, россиялик Ян Непомняший, АҚШлик Уэсли Со 0,5 очкога эга бўлиб турибди. 1-турда мағлубиятга учраган Франция вакили Алиризо Фирузжа ҳамда руминиялик Богдан-Даньел Дяк охирги ўринларда бормоқда.  

Бугун, 27 июнь куни мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирнинг 2-турида Нодирбек Абдусатторов Алиризо Фирузжа билан рўбарў келса, Фабиано Каруана – Уэсли Со, Богдан-Даньел Дяк – Аниш Гири, Ян Непомняший – Доммаражу Гукеш, Рамешбабу Праггнанандҳа – Максим Вашье Лагрев қарама-қаршилигидаги ўйинлар бўлиб ўтади.  

Айтиш лозим, “Grand Chess Tour” сериясида ўтаётган ушбу мусобақада 1-ўринни эгаллаган шахматчи 100 минг, 2-ўрин 65 минг, 3-ўрин 48 минг, 3-ўрин 48 минг, 4-ўрин 32 минг, 5-ўрин 26 минг, 6-ўрин 21 минг, 7-ўрин 18 минг 500, 8-ўрин 16 минг, 9-ўрин 13 минг ва 10-поғонадан жой олган гроссмейстер10 минг 500 АҚШ доллари билан тақдирланади.  

Мусобақалар 5 июлгача давом этади. 

Т.Рўзиев,

ЎзА