Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат клубларида шуғулланаётганлар Ўзбекистон биринчилигида куч синашди
11:15 / 2025-12-30

Ўзбекистон шахмат академиясида профессионал шахмат клубларида таҳсил олаётган иқтидор эгалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги мусобақалари юртимизда “ақл жанги”нинг ҳақиқий истеъдодлари камол топаётганини кўрсатди.

Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги қоидалари асосида рапид ва блиц йўналишлари бўйича ташкил этилган мусобақалар швейцарча тизим асосида ўтказилади.

Хусусан, стандарт учун ҳар бир иштирокчига ўйин учун белгиланган дақиқадан вақт ажратилиб, биринчи юришдан бошлаб ҳар бир юришга 30 сониядан вақт қўшиб берилди.

Рапид бўйича ҳар бир иштирокчига ўйин учун 10 дақиқадан вақт берилди. Блиц бўйича вақт назорати ҳар бир иштирокчига 3 дақиқадан белгиланди.

Республикамиздаги мавжуд шахмат клубларида сараланган энг маҳоратли 100 нафардан зиёд ёшлар дона сурган биринчиликда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақада ёш тоифаларида ғолибликни тантана қилган 15 нафар интеллектуал салоҳияти юқори бўлганлар диплом, медаль ҳамда 500 минг сўм пул мукофотлари билан тақдирланди. 2-ўрин соҳиблари 300 ва 3-ўриндан жой олган ёш шахматчилар 200 минг сўм пул мукофотларига эга чиқди.

Т.Рўзиев, ЎзА