Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Жавоҳир Синдаров ҳоким кубоги соҳиби бўлди
16:20 / 2022-11-07

Пойтахтимизда шахмат бўйича "Tashkent Open Hokim Cup" мусобақаси ўтказилди.

"Ҳилтон" меҳмонхонасида ташкил этилган баҳсларда профессионал эркаклар гуруҳида Жавоҳир Синдаров 1-ўринни эгаллаб, мусобақа низомида белгиланган 50 миллион сўм миқдоридаги мукофотга эга чиқди.

Профессионал шахматчи хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда эса омад Умида Омоновага насиб этди.

Ҳаваскор шахматчилар мусобақасида эркаклар ўртасида совринли ўринлар Шерали Равшанов, Марсель Шоюсупов ва Сид Усмон Шамсуддинга насиб этган бўлса, хотин-қизлар баҳсида Васила Абдужабборова, Руқия Олимова ҳамда Мумтозбегим Мансурова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Т.Рўзиев, ЎзА