Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Жавоҳир Бозоров "IV El llobregat Open Chess"нинг етакчиларидан бири
11:36 / 2023-12-05

Испанияда шахмат бўйича давом этаётган анъанавий "IV El llobregat Open Chess" халқаро турнирида мамлакатимиз ёш шахматчилари муносиб натижаларни қайд этмоқда.

Тўртинчи бор ўтказилаётган нуфузли турнирнинг “Б” гуруҳида дона сўраётган терма жамоамиз аъзоларидан Жавоҳир Бозоров 4,5 очко билан пешқадамлардан бири бўлиб турибди.  

Маҳоратли шахматчи ёшларимиздан Маржона Маликова, Мафтуна Бобомуродова, Исломбек Синдоров, Абдумажид Ботиралиев, Асал Салимова, Мумтозбегим Мансурова 4 очкога эга бўлган ҳолда “Б” гуруҳидаги 77 нафар иштирокчи орасида кучли ўнликда бормоқда. Терма жамоамиз аъзоларидан Барчиной Шокиржонова 3,5 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.  

Бугун, 5 декабрь куни халқаро турнирнинг 6-тур ўйинларида Жавоҳир Бозоров австралиялик Жоачин Беистенер билан, Маржона Маликова франциялик Робин Колес билан, Абдумажид Ботиралиев қора доналарда мексикалик Ферран Риера Фрегосо билан куч синашади. Шунингдек, Асал Салимова — Мафтуна Бобомуродова, Исломбек Синдоров — Мумтозбегим Мансурова қарама-қаршилигидаги баҳслар ўтказилади.  

Халқаро турнирнинг “А” гуруҳида иштирок этаётган ҳамюртларимиз Абдумалик Абдусаломов ва Муҳиддин Мадаминов 150 нафар иштирокчи орасида 3,5 очко билан 22 ва 38-ўринларда бормоқда.  

Терма жамоамиз аъзоларидан Саидакбар Саидалиев, Олмос Раҳматуллаев, Ҳумоюн Бердимуродов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Баҳром Баҳруллаев каби шахматчилар ҳисобида эса 3 очко мавжуд.  

Мукофот жамғармаси 57 минг 250 евродан иборат "IV El llobregat Open Chess" турнири 9 турдан иборат бўлиб, 8 декабрга қадар давом этади.  

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов  "Еl llobregat open chess" турнирининг 2021 йилги ғолиби ҳисобланади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА