English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Жаҳон кубогининг муросасиз баҳслари олдинда
12:39 / 2025-11-08

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган жаҳон кубоги мусобақаларининг 3-босқич 1-тур ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун муваффақиятли ўтмади.

Энг аввало айтиш лозимки, биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов мазкур турда мексикалик Хосе Мартинезга қарши ўтказган ўйини ҳамюртимизнинг жорий йилги ўйинлари орасидаги энг паст кўрсаткичи бўлди, дейиш мумкин.

Икки соатдан зиёд давом этган баҳсда Абдусатторов( 2750) рейтингда ўзидан деярли 100 очко қуйида жойлашган Хосе Мартинез(2644)га кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.

Худди шунингдек, Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик Аржун Эригаиси қаршилигини енга олмади.

Маҳоратли гроссмейстерларимиз Жавоҳир Синдоров германиялик Николас Теодору билан, Нодирбек Ёқуббоев Чехия шарафини ҳимоя қилаётган Ван Нгуен билан дурангга эришди.

Бугун, 8 ноябрь куни 3-босқичнинг 2-тур жавоб учрашувларида ҳамюртларимиз кейинги босқич масаласини ҳал этиши учун рақибларидан устунликка эришиши керак бўлади.

Мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларидан иборат жаҳон кубогининг ортда қолган 3-босқич 2-тур ўйинларининг 26 тасида дуранг натижа қайд этилгани олдинда янада муросасиз ўйинлар борлигидан дарак бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогида совриндорликка эришган 3 нафар шахматчи 2026 йилги жаҳон чемпионатининг номзодлар мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Т.Рўзиев,

ЎзА