Шахмат: Имконсизликдан имкон топганлар Тошкентда қитъа чемпионлиги учун курашди
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида эшитишида нуқсони бўлган шахматчилар ўртасида якунланган IV Осиё чемпионати ҳамда ICCD таснифига кирувчи XIII халқаро очиқ турниридан сўнг жамоалар ўртасида қитъа биринчилиги ташкил этилди.
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ҳамда ICCD Осиё эркаклар жамоалари ўртасида ўтган 9 та турдан иборат айланма баҳслар натижасига кўра, Қозоғистон жамоаси 18 очко билан жамоалар ўртасида қитъа чемпионлигини тантана қилган бўлса, 2- ва 3-ўринлар 15 очко жамғарган Ўзбекистон ва 12 очкога эга Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.

Мазкур мусобақанинг аёллар жамоалари ўртасидаги баҳсларида “India Women” 8 очко билан пешқадамга айланди. 5 очко тўплаган қозоғистонлик шахматчи-қизлар жамоаси иккинчи, 2 очколи Ўзбекистон қизлари эса 3-ўриндан жой эгаллади.
Т.Рўзиев, ЎзА