Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: FIDE 2024 йил январь ойи рейтингини эълон қилди
11:35 / 2024-01-03

Самарқандда шахмат бўйича блиц ва рапид йўналишлари бўйича поёнига етган жаҳон чемпионати Халқаро шахмат федерациясининг ҳар ой эълон қилинадиган рейтингидаги ҳолатни ҳам бир қадар янгилади дейиш мумкин.

Ҳар бир йўналиш бўйича жаҳон шахматида етакчи бўлганлар рўйхатига назар ташлаб, айтиш лозимки мамлакатимиз шахматчилари муносиб ўринларга даъвогарлик қилаётганлиги эътиборли ҳол бўлди.

Албатта, Самарқандда якунланган жаҳон чемпионатида гарчи юртимиз шахматчилари юқори ўринларни эгалламаган бўлса-да, бир қатор ёшларимизнинг маҳорати ошганлиги, мусобақалар давомида дунё эътибори Ўзбекистонга қаратилиб турилганлиги барчасидан устувор ҳолат бўлди. 

Халқаро шахмат федерацияси эълон қилган дунёнинг энг кучли юзталикдан 4 нафар шахматчимиз ўрин олганлиги бунинг ёрқин далилидир.

22(24). GM Нодирбек Абдусатторов (2004) — 2727. 
36(35). GM Жавоҳир Синдоров (2005) — 2701. 
49(47). GM Рустам Қосимжонов (1979) — 2688. 
75(78). GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) — 2661. 

Энг кучли 20 ёшгача шахматчилар юзлигидан 3 нафар вакилимиз ўрин олган: 

3(4). GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2727; 
55(69). IM Муҳиддин Мадаминов (2006) — 2488. 

20 ёшгача бўлган қизларнинг кучли 100 лигидан 2 нафар шахматчимиз ўрин олган: 

14(15). WFM Афрўза Ҳамдамова (2009) — 2327; 
79(28). WIM Умида Омонова (2006) — 2124. 

Рапид йўналишида 3 нафар вакилимиз кучли юзликда қайд этилган: 

13(16). GM Нодирбек Абдусатторов — 2733; 
51(56). GM Рустам Қосимжонов — 2648; 
88(84). GM Жавоҳир Синдоров — 2618. 

Рапид йўналишида хотин-қиз шахматчилар кучли юзталигида бир нафар вакилимиз жой олди: 

85. WFM Афрўза Ҳамдамова — 2298. 

Рапид бўйича 20 ёшгача бўлган шахматчилар кучли юзталигига 4 нафар ҳамюртимиз кирган: 

1(2). GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2733; 
6(8). GM Жавоҳир Синдоров (2005) — 2618; 
24(61). IM Муҳиддин Мадаминов (2006) — 2456; 
83. FM Муҳаммадзоҳид Суяров — 2367. 

Рапид бўйича 20 ёшгача қизлар кучли юзталигидан 2 нафар ҳамюртимиз жой олган: 

10(30). WFM Афрўза Ҳамдамова (2009) — 2298; 
11(6). WIM Умида Омонова (2006) — 2273. 

Блиц йўналишида 3 нафар шахматчимиз кучли юзликдан жой олган: 

46(31). GM Нодирбек Абдусатторов — 2661; 
87. GM Жавоҳир Синдоров — 2618; 
93. GM Шамсиддин Воҳидов — 2613. 

Блиц бўйича хотин-қиз шахматчилар кучли юзталигида 2 нафар вакилимиз бор: 

71(54). WIM Умида Омонова (2006) — 2279; 
87(60). WFM Афрўза Ҳамдамова (2009) — 2260. 

Блиц йўналишида 20 ёшгача шахматчилар кучли юзталигидан 6 нафар вакилимиз жой олган: 

4(3). GM Нодирбек Абдусатторов (2004) — 2661; 
23(50). FM Муҳаммадзоҳид Суяров (2009) — 2485; 
25(45). IM Муҳиддин Мадаминов (2006) — 2479; 
63. IM Олмос Раҳматуллаев (2006) — 2413; 
67. FM Ҳумоюн Бекмуродов (2010) — 2405. 

Блиц йўналишида 20 ёшгача қизлар кучли юзлигидан 2 нафар шахматчимиз ўрин олган: 

10(7). WIM Умида Омонова (2006) — 2279; 
13(8). WFM Афрўза Ҳамдамова (2009) — 2260. 

Кўриниб турибдики, юртимизнинг умидли шахматчиларининг мамлакатимизда ўтказилган жаҳон чемпионатидаги иштироки ва унда қайд этган натижалари уларнинг халқаро FIDE рейтингдаги кўрсаткичларига ўз таъсирини кўрсатди. 

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоевнинг натижалари қаторида FIDE йўналишларида Муҳиддин Мадаминов, Олмосбек Раҳматуллаев, Хумоюн Бекмуродов, Муҳаммадзоҳид Суяров, хотин-қиз шахматчиларимиздан Умида Омонова ва Афрўза Ҳамдамованинг номлари келтирилаётганлиги янги ғалабалар, муваффақиятлар олдинда эканлигидан дарак беради.

Т. Рўзиев, ЎзА