Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати қизғин паллага кирди
16:02 / 2022-02-11

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8-12 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари давом этмоқда.

6 тур натижаларига кўра, 8 ёшли қизлар ўртасида Нилуфар Муҳитдинова мағлубиятсиз дона сурмоқда. Унинг тенгдоши Иброҳим Жуманазаров ҳам ўз гуруҳида етакчи – 6 имкониятдан 5,5 очко тўплаган. 10 ёшлилар ўртасида Моҳинур Ҳикматхонова билан Эъзозахон Ҳасанова қизлар ўртасида 5,5 очкодан тўплаб, карвонбошиликни ҳеч кимга бермаяпти.  Ўғил болалар баҳсида эса Орият Обиджонов биринчи кетмоқда. Унинг ҳисобида ҳам 5,5 очко бор. 12 ёшлилар ўртасида Лилия Белая 6 имкониятдан 5,5 очко жамғара олди. Шу ёш тоифасидаги ўғил болалар баҳсида Алишер Умурзоқов ва Жавоҳир Бозоровлар бир хил 5 очкодан тўплай олишган. Ҳар иккаласи ҳам гуруҳда етакчи ҳисобланади. 

[gallery-5727]

Ушбу натижалар шахматнинг стандарт йўналиши бўйича қайд этилган. Чемпионат баҳслари 9 тур давом этади. Ҳали олдинда блиц ва рапид йўналишлари бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Мамлакат чемпионати баҳслари 15 февралга қадар давом этади.
 


Муҳаммад АМИН, ЎзА