Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат бўйича ДХХ кубоги мусобақаси
18:17 / 2023-06-17

Гулистон шаҳрида шахмат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда ногиронлиги бўлган спортсеварлар дона сурди.

Шахмат инсоннинг ақлий фаолиятини яхшилайди. Теран фикрлаш, етти ўлчаб бир кесиш, оқилона қарор қабул қилиш каби сифатларни ривожлантиради. Шу боис бугун вилоятда  бу спорт тури аҳолининг барча қатлами орасида тараққий этиб бормоқда.  

[gallery-12391]

Давлат хавфсизлик хизмати  кубоги учун кечган  баҳсларда 70 нафар интеллектуал салоҳият соҳиби иштирок этди. Юқори марралар сари астойдил ҳаракат қилаётган умидли шахматчилар ҳар бир баҳсда масъулият билан дона сурди. Сирдарё вилояти Давлат хавфсизлик хизмати  бошқармаси, Вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ёшлар ишлар агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган мусобақа  юқори даражада ташкил этилганлиги билан иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.  

Мусобақа доирасида сектор раҳбарларининг иштирокчилар билан ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ғолиблар аниқланди. Эркаклар ўртасида Мурод Исоқов натижасини яхшилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Аёллар рақобатида эса оқолтинлик  Гулчеҳра Холмўминовага омад кулиб боқди. Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек номинациялар ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Ш.Суяров, ЎзА