English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат бўйича 12 ёшлилар ўртасида вилоят босқичи ўтказилди
16:49 / 2026-01-13

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида спортнинг шахмат тури бўйича 12 ёшли ўғил ва қиз болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан келган иқтидорли ёш шахматчилар ўз маҳоратларини намойиш этди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Мусобақа натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида Эъзозбек Маҳмудов 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Исломбек Нуриддинов 2-ўринга, Фаёзбек Пардабоев эса 3-ўринга сазовор бўлди. 

Қиз болалар ўртасида эса Нилуфар Махмудова ғолибликни қўлга киритди. 2-ўринни Холида Муҳаммадиева, 3-ўринни эса Паризода Камолова эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири