Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат – "ақл гимнастикаси"
12:44 / 2023-10-25

Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди.

– Шахмат ўйини замирида санъат, мантиқ ҳамда ҳисоб илмлари жамланган, –дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти кенгаши ҳарбий бўлим бошлиғи Яшин Каримов. –Шахмат интеллектуал ўйинлар ичида энг мукаммали ҳисобланади. Мусобақадан мақсад ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шахматни оммалаштиришдан иборатдир. 

Шахмат мусобақасида ҳарбий қисм ва муассасалардаги 60 нафар ёш ҳарбий хизматчи ва ходим ўзаро баҳслашди. Ўйин қизғин ва муросасиз кечди.

[gallery-14204]

Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни вилоят Божхона бошқармаси ходими Жўрабек Қурбонов, 2-ўринни Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Ҳамрохўжа Собиров ҳамда 3-ўринни Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими Наим Умиров қўлга киритди.

– Мен шахмат ўйнаганда худди энг мазмунли китоб ўқиётгандек мириқиб дам оламан, –дейди "ақл гимнастикаси"да 1-ўринни эгаллаган вилоят Божхона бошқармаси ходими Жўрабек Қурбонов.

Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари