French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: "Ал-Беруний" халқаро турнирида хорижликлар пешқадам
10:20 / 2025-02-05

Бугун, 5 февраль куни пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида давом этаётган "Ал-Беруний" II халқаро турнирининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

“Мастерс” гуруҳидаги баҳслар давомида шахмат ишқибозлари Муҳиддин Мадаминов - Афруза Ҳамдамова қарама-қаршилигидаги баҳсга гувоҳ бўлишади.  

Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Абдумалик Абдусалимов оқ доналарда 2 очко билан пешқадамлик қилаётган арманистонлик Шант Саргсян, Ортиқ Нигматов венгриялик Санан Сюгировга қарши дона суради. Шунингдек, Владислав Артемьев – Айк Мартиросян, Володар Мурзин - Цюнь Ма ўртасида ўйинлар ўтказилади.  

Ортда қолган 2-тур баҳсларида Ортиқ Нигматов ва Абдумалик Абдусалимов қора доналарда Айк Мартиросян ва Санан Сюгировга имкониятни бой бериб қўйди. Арманистон вакили Шант Саргсян оқ доналарда рапид бўйича ўтган йилги жаҳон чемпиони Володар Мурзинни мағлубиятга учратди. Цюнь Ма - Муҳиддин Мадаминов ва Афруза Ҳамдамова - Владислав Артемьев ўртасида баҳсларда муроса йўли танланди.  

“Мастерс” гуруҳида бўлгани сингари “Челленжер” ва “Фьючерс” гуруҳларининг кечаги мусобақаларида юртимиз шахматчилари у қадар муваффақиятга эришмади.  

Венгрия, Хитой, Ҳиндистон, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Туркманистон, Арманистон, Швеция, Эрон ва Ўзбекистоннинг энг маҳоратли шахматчилари иштирокида ўтаётган 9 турдан иборат халқаро турнирнинг ғолиб ва совриндорлари 12 февраль куни аниқланади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА