Шахмат: Афруза Ҳамдамова ва бошқалар Таиландда
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Таиландда ташкил этилаётган ўқув-йиғин машғулотларига киришди.
Шахмат бўйича ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова, халқаро турнирларда муносиб ютуқларга эришган истеъдодли шахматчи қизларимиз - Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова, Гулдона Каримова ва Мадинабону Халиловадан иборат таркиб 28 январга қадар давом этадиган йиғинда ўз маҳоратларини ошириши белгиланган.

Жамоанинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигини янада кучайтириш, халқаро тажрибани ошириш ҳамда навбатдаги нуфузли мусобақаларга пухта ҳозирлик кўришга қаратилган машғулотларни тажрибали мутахассис, гроссмейстер Руслан Шербаков олиб бормоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА