Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Абдусатторов Руминия турнирида 14 500 АҚШ доллари соҳиби бўлди
10:17 / 2024-07-07

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича поёнига етган "Superbet Chess Classic Romania" турнирини ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 4 очко билан якунлади.

"Grand Chess Tour" сериясидаги беш турнирнинг бири бўлган "Superbet Chess Classic Romania" мусобақаси ҳамюртимиз учун гарчи у қадар омадли кечмаган бўлсада, у 10 нафар маҳоратли шахматчилар орасида 8 та дуранг ва 1 та мағлубият эвазига 4 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Бу, ўз навбатида Нодирбек Абдусатторовнинг 14 500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга эга чиқишини таъминлади.

Нуфузли турнирда ғолибликка эришган америкалик Фабиано Каруана 68 750 АҚШ долларига, кейинги ўринларни эгаллаган шахматчилар ҳам мусобақа низомига асосан тегишли тартибда мукофот пулларига эга бўлди.

Т. Рўзиев, ЎзА