Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Абдусатторов Испания, Ёқуббоев Нидерландия вакили билан баҳслашади
10:24 / 2026-02-28

Бугун, 28 февраль куни Чехиянинг Прага шаҳрида “Prague International Chess Festival 2026” халқаро турнири “Masters” гуруҳида ўтадиган 4-тур баҳсида Нодирбек Абдусатторов қора доналарда испаниялик Давид Антон, Нодирбек Ёқуббоев эса оқ доналарда нидерландиялик Жорден ван Форест билан куч синашади.

Абдусатторов оқ доналарда германиялик Винсент Кеймер билан, Ёқуббоев америкалик Ханс Ниманн билан дуранг ўйнади.

3-турнинг энг қизиқарли баҳсларидан бири амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва нидерландиялик Жорден ван Форест ўртасида ўтди. Ушбу учрашувда Европа вакили Гукешни мағлубиятга учратди.

Шунингдек, мазкур турда испаниялик Дэвид Антон чехиялик Дэвид Навара билан, ҳиндистонлик Аравиндх Читамбарам эронлик Пархам Магсудлу билан дурангга эришди.

Бугун ўтадиган 4-тур ўйинлари остонасида Н.Абдусатторов 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилмоқда. 2 очко жамғарган ван Форест, Н.Ёқуббоев ва Навара кейинги поғоналарда бормоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА