Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Абдусатторов 3,5 очко билан кучли бешликка кўтарилиб олди
09:58 / 2024-08-27

Истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида давом этаётган «Sinquefield Cup-2024» турнирининг кеча ўтказилган 7-турида муваффақиятга эришди.

Абдусатторов оқ доналарда америкалик Уэсли Сога қарши баҳс олиб борди. Шиддатли кечган учрашувнинг 38-юриш ҳолатида АҚШ вакили мағлубиятни тан олди.  

Мазкур турда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:   

Максим Вашье Лаграв – Аниш Гири 0,5:0,5;  

Рамешбабу Прагнанандха – Ян Непомняший 0,5:0,5;  

Алиреза Фирузжа – Дин Лижэнь 1:0;  

Фабиано Каруана – Доммараджу Гукеш- 0,5:0,5.  

Ортда қолган 7-тур ўйинларидан сўнг Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан кўрсаткичлар эвазига 5-ўринга кўтарилиб олди. Худди шунингдек, 3,5 очко жамғаришга муваффақ бўлган Доммараджу Гукеш, Максим Вашье Лаграв, Уэсли Со, Рамешбабу Прагнанандха 4-7-ўринлар оралиғидан жой олган. Халқаро турнир етакчилиги эса ҳозирча 4 очкога эга Алиреза Фирузжа ва Фабиано Каруанага тегишли бўлиб турибди.   

Бугун ўтказиладиган 8-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда жаҳон чемпиони хитойлик Дин Лижэнь билан рўбарў келади.   

29 август куни «Sinquefield Cup-2024» турнирининг сўнгги тур ўйинларида ўринлар тақсимоти ва ғолиблик кимга насиб этишига ойдинлик киритилади.  

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларидан иборат турнирда 1-ўрин учун 100 минг, 2-ўрин учун 65 минг, 3-ўрин учун 48 минг, 4-ўрин учун 32 минг, 5-ўрин учун 26 минг, 6-ўрин учун 21 минг, 7-ўрин учун 18 минг 500, 8-ўрин учун 16 минг, 9-ўрин учун 13 минг ва 10-ўрин учун 10 минг 500 АҚШ доллари берилади.   

Т.Рўзиев, ЎзА