Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: 8 ва 14 ёшли ўғил-қизлар Ўзбекистон чемпионлиги учун курашди
11:55 / 2026-02-12

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8 ва 14 ёшли ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Шахматнинг рапид, блиц ва стандарт йўналишларида ўтказилган муросасиз баҳсларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг иқтидорлилар дона сурди.

Қизиқарли ва ўзига хос комбинацион ўйинлардан иборат чемпионат якунларига кўра, 8 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Моҳинур Азамхўжаева учта йўналишда 1-ўринни эгаллади.

Ўғил болалар ўртасида эса ўз йўналишларида Кемал Мирзақулов,  Абдулазиз Ҳасанов, Комилжон Муртазоев ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Шунингдек, Миразиз Мирзаев, Муҳаммад Мустафо Фатхуллаев, Сарвар Абдуаҳатов,  Фарзона Ғуломова,  Шукрона Акмалова,  Зилола Примқулова, Малика Икромова совринли ўринларга эгалик қилди.

14 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида Моҳинур Ҳикматхонова, Дилноза Нуруллаева, Эзозахон Ҳасанова, Абдулборий Абдувалиев, Афрузбек Собиров, Шаҳзод Исломов каби ёшлар ғолиб ва совриндорликка эришди.

Т.Рўзиев, ЎзА