Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви бошланди
12:23 / 2021-10-12

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 12 октябрь куни Бухоро вилоятига келди.

Қоракўл туманида номзоднинг вилоят сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда номзоднинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Ҳусенов модераторлик қилмоқда.

Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига вилоятда пухта тайёргарлик кўрилаётгани қайд этилди.

Ишончли вакил кейинги йилларда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Бухоро вилоятида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, уларнинг одамлар турмуши фаровонлигини яхшилашдаги аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.

ЎзА