Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шавкат Мирзиёев – жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби” номли китоб-альбом топширилди
12:00 / 2025-12-11

Сурхондарё вилоят марказидаги 9-умумтаълим мактабида “Шавкат Мирзиёев – жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби” номли китоб-альбомнинг дастлабки тўплами туман ҳамда Термиз шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарларига тантанали топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов китоб-альбомдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа соҳаларда амалга оширган ислоҳотлари ҳақидаги маълумотлар кенг ўрин олганини алоҳида таъкидлади. Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш ва ўқувчиларда юксак инсоний фазилатларни юксалтиришдаги ўрни ҳақида фикр юритди. 

Маълумотларга кўра, вилоятдаги 967 та мактабга 1 минг 774 дона китоб-альбом етказиб берилади. 

Китоб-альбомдан таълим муассасаларида “Келажак соатлари” дарси, мактаб кутубхонаси фонди ва бошқа маърифий тадбирларда қўшимча манба сифатида фойдаланилади. Нашр ўқувчиларнинг етакчилик ва фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, ҳаётда ватанпарварлик, масъулият, тинч-тотув турмушнинг қадрига етиш каби хислатларни шакллантиришда муҳим манба сифатида хизмат қилади. 

Шу куни Президент асарларидан иборат маърифат карвони вилоят туманларига жўнатилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири