Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Шавкат Мирзиёев Президент бўлгандан сўнг Ўзбекистонда ҳайратланарли даражадаги ўзгаришларни амалга оширди» — Forbes
17:18 / 2021-04-15

Муаллиф дунёнинг машҳур нашрида Ғарб давлатлари Ўзбекистонга ёрдам бериши лозимлиги ҳақида фикр юритар экан, Марказий Осиё қарийб 200 йил ичида биринчи марта дунё ҳамжамиятининг эътиборини ўзига тортгани ҳақида тўхталади.

Ёзилишича, Афғонистондаги нотинч аҳвол келажакка таҳдид солиши мумкин. Мана шундай вазиятда Ўзбекистон Афғонистонга нисбатан алоҳида таъсирга эгалиги сабабли, Ғарб давлатлари республикага ёрдам бериш истагини билдирмоқда.

«Ипак йўли давлатларида ташқи кучларга чалғимасдан «ўз тақдирларининг яратувчилари» бўлиш учун реал имконият мавжуд. Лекин, барча минтақавий ва глобал кучлар бирлашмас экан, бу йўққа чиқиши мумкин», дейилади мақолада.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Афғонистонга таъсиридан ташқари, Ғарбга арзон хомашё: нефть ва газдан тортиб, олтин ва урангача етказиб бера олиш имкониятига эга.

«Айни пайтда Хитой компаниялари Қозоғистонда нефть қазиб олишнинг тўртдан бир қисмига ва Туркманистон газ экспортининг ярмидан кўпроғига эгалик қилмоқда. Шунингдек, у Тожикистон ва Қирғизистон учун ҳукумат қарзларининг мос равишда 49 ҳамда 36 фоизига эга бўлган ягона йирик кредитор давлат ҳисобланади. Ушбу манзарада келажакка умиднинг ягона нурлари Ўзбекистондан келмоқда», дея урғулайди муаллиф.

Ўзбекистон давлат муассасалари томонидан жамоатчиликнинг консерватив қатламига тегмаган ҳолда аҳоли ҳаётини онгли равишда либераллаштириш, муҳимлиги қайд этилган.

«Шавкат Мирзиёев Президент бўлгандан сўнг Ўзбекистонда ҳайратланарли даражадаги ўзгаришларни амалга оширди. Ўзбекистон Президенти қўшни давлатларга ташриф буюриб, тўсиқларни таъмирлаб, ўзининг бир - икки йилини жуда самарали сарфлади. Қўшни давлатлар билан чегараларни очди. У ўзига хос савдо блокини тузиш учун Ипак йўли мамлакатларини бирлаштиришга киришди. Шу билан бирга, Президент глобал фондлар мамлакат асосларининг мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини таъминлашдан манфаатдор бўлиши учун ҳар қандай давлатдан, жумладан, Европа ва АҚШдан ҳам Ўзбекистонга сармояларни жалб қилди. Шу тариқа, дунёга йўл очиш учун Ўзбекистон маълум ва яқин мамлакатлар, бир гуруҳ олигархлар, сулолалар орқали эмас, балки бошқа муқобил йўллардан ҳам фойдаланиш мумкин эканини кўрсатди», - қайд этилади мақолада.

Муаллифнинг айтишича, Ўзбекистон мисолида «география — бу тақдир» деган қоидадан воз кечаётган мамлакатни кўриш мумкин. Ўзбекистон гегемонликнинг улкан кучлари соясида қолмаслик учун ҳам эркинлик ва мустақиллик сари интилмоқда.

Малик Кайлан,
журналист