French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Менинг барча ҳаракатларим – биримизни икки қилиб, Шерободда, Бойсунда, Шўрчида одамларга шароит яратиш
12:09 / 2021-06-02

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Сурхондарё фаоллари йиғилишида вилоятга 1 триллион 900 миллиард сўм берилишини маълум қилди.

– Сурхондарёга жуда катта маблағ билан келдик, бу оз пул эмас. Қани депутатлар, қани жамоатчилик, бу пулни нимага бераяпмиз? Узоқ ҳудудларга йигирма йил пул берилмаган. Назорати қандай бўлади? Сурхондарёда шуни 30 фоизини ўғирламасдан, хиёнат қилмасдан тўғри сарфласак, маҳаллага йўл қилсак, мактаб, мактабгача таълим муассасаси қурсак, тиббиётни яхшиласак халқ рози бўладими? Депутатлар шуни ўйлаяптими? Тўғри, Президент сиёсат юргизади, лекин уни ким амалга оширади? Халқ вакиллари эмасми? Менинг барча ҳаракатларим – биримизни икки қилиб, Шерободда, Бойсунда, Шўрчида одамларга шароит яратиш. Мана бугун ҳам маълумот беришди, кўп одамлар Президент билан учрашмоқчи. Нима уларни муаммосини депутатлар билмайдими? Шунча имконият бераяпмиз, ўша одамларнинг уйларига боринглар, шароитини кўринглар. Сизларга ёқмасаям топшириқ бераяпман, улар ҳам бизни халқ. “Маҳаллабай” деганим, уларни уйига кириб оддий қўнғирот тилида гаплашиб, дардига малҳам бўлинглар деяяпман.  Мана мени мақсадим ва ниятим, – деди Президент.  

 

ЎзА