Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Келгуси Олимпия ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарликни бугундан бошлаш лозим
17:05 / 2021-08-13

XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашув давом этмоқда.

Олимпия ўйинларида жамоавий спорт турлари бўйича сезиларли натижага эришилмагани, бу ҳол мутасадди раҳбарларни жиддий ўйлантириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

– Агар кимдир, бундан кейин ҳам олдинги Олимпия ўйинларида бўлгани каби фақат яккакураш спорт турлари ҳисобидан ютуқларга эришамиз, деб ўйласа адашади. Билиб қўйинглар, бу – мутлақо нотўғри ёндашув. Ватанимизнинг спорт соҳасидаги улкан салоҳиятини намоён этишда 2024 йилда бўладиган Париж Олимпиадаси янада муҳим аҳамиятга эга. Бўлғуси Олимпиада олдидан футбол, баскетбол, гандбол, чим устида хоккей, регби, волейбол сингари жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсадимиз бўлиши зарур, – деди Президентимиз.

Келгуси Олимпия ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарликни бугундан бошлаш лозимлиги таъкидланди.

– Олдимизга аниқ мақсад қўйиб, астойдил ҳаракат қилсак, албатта, натижага эришамиз. Мисол учун, Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиадага 100 дан зиёд лицензияни қўлга киритиш ва медаллар бўйича етакчи 15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун ҳамма имкониятларимиз бор. Шу билан бирга, барча шаҳар ва туманларда тегишли спорт турларини ривожлантириш ва зарур шароитлар яратиш чораларини кўриш бугунги кун талабидир, – деди давлатимиз раҳбари.

 

ЎзА