Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашуви
18:58 / 2016-11-16

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни номзоднинг ишончли вакили И.Аброров очди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Қашқадарё вилояти ҳам изчил тараққий этмоқда. Жорий йилнинг 9 ойида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 10 триллион 630 миллиард сўмдан зиёдни, ўсиш суръати 6,5 фоизни ташкил этди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62,3 фоизга етди.

Мамлакатимизга жалб этилаётган инвестицияларнинг 11,2 фоизи Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келаётир. Бу янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиши, иш ўринлари кўпайиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги ҳамда даромадининг янада ошишига замин яратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Дастурда мамлакатимизда ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, бу борада фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан самарали ҳамкорлик механизмларини кенг қўллаш, 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестициявий фаолликни кучайтиришга доир стратегик мақсадлар ўз ифодасини топган. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аввало, қишлоқ аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш, халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини ошириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув видеоконференция шаклида ўтказилди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказларидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди.

"Нуроний" жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси Я.Иноятов, Қарши шаҳридаги "Хонтепа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Зоҳиров, Қарши шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси О.Елисеева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Д.Раҳимова, Ф.Абдуллаев, Т.Бекназаров, "Нуроний" жамғармаси Нишон тумани бўлими раиси Ҳ.Махсимов, Косон туманидаги 94-умумтаълим мактабининг "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси И.Шомуродова ва бошқалар дастурда белгиланган вазифалар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Сайловчиларни 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.