Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш зарур
13:08 / 2020-01-24

Мурожаатномада таъкидланганидек, ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Мурожаатномада таъкидланганидек, ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича жиддий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Лекин тизимда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларга қарши курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир аниқ мезонлар белгиланмаган. 

Ислоҳотларни давом эттириб, ички ишлар идораларини одамларимиз оғирини енгил қиладиган тузилмага айлантириш зарурлигини яна бир бор такрорлаш ўринли, деди Президент.

Бу масала янги парламент, хусусан, Сенат олдидаги беш йиллик вазифа бўлиб, бунинг учун барча ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш ва амалий чоралар кўриш, ички ишлар органлари учун барча даражадаги раҳбарларнинг малакасини ошириш ва мақсадли тайёрлаш тизимини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.