Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев Отатурк хотирасига ҳурмат бажо келтирди
18:02 / 2020-02-19

Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.

Мустафо Камол турк халқининг атоқли фарзанди, буюк давлат арбобидир. У Биринчи жаҳон урушидан кейин парчаланиб, оккупацияда қолган мамлакатни озод этган. 1923 йилда мустақиллик эълон қилиб, ҳозирги Туркия Республикасига асос солган ҳамда унинг биринчи Президенти бўлган. Мамлакатнинг бугунги тараққиётини белгилаб берган сиёсий, ижтимоий ва маданий ислоҳотларни амалга оширган. 1934 йилда парламент қонуни билан унга Отатурк номи берилган. У дафн этилган Аниткабир мажмуаси халқ учун жуда қадрли масканга айланган.

Давлатимиз раҳбари музей билан ҳам танишди, мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.