English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга стратегик ёндашув зарур
12:23 / 2020-01-24

Мурожаатномада қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилиши айтилди.


Мурожаатномада қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилиши айтилди. Президентимизнинг пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмаси амалиёти бутунлай бекор қилиниб, бу борада эркин бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтилиши ҳақидаги сўзлари кўпчиликнинг дилидаги гап бўлди. Бунинг натижасида фермерлар фаолиятида катта ижобий ўзгаришлар юз беради ва ўз навбатида, маҳаллий ҳокимиятлар раҳбарлари ўз иш услубларини тубдан ўзгартиришлари лозим бўлади, деди Давлатимиз раҳбари.

Аграр тизимнинг барча соҳаларига арзон кредитлар бериш тажрибаси жорий қилинади. Ҳозиргача арзон кредитлар фақат пахта ва ғалла учун бериларди. Пахта ва ғалла етиштириш босқичма-босқич кластер тизимига ўтказилади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигининг мева-сабзавот, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа йўналишлари жадал ривожлантирилади. Жорий йил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш ҳажми 2 миллиард долларга етказилади. Яқин келажакда бу кўрсаткич яна 2-3 баравар ошади.

Кооперация ва кластер тизими тўғрисидаги қонунни тезроқ қабул қилиш бу борадаги ишларимизни янги босқичга кўтаради, дея таъкидлади Президент.