Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев Душанбега жўнаб кетди
09:40 / 2018-09-27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 27 сентябрь куни Тожикистонга жўнаб кетди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 27 сентябрь куни Тожикистонга жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, саммит кун тартибидан турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболларига доир кенг кўламли масалалар ўрин олган. 

Шунингдек, давлат раҳбарлари 2019 йилда Ҳамдўстликка раислик қиладиган мамлакат, Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш жойи ва муддатини белгилаш масалаларини кўриб чиқади, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашади. 

Ўзбекистон Президентининг ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.