Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Абдураззоқов: вилоят озиқ-овқат захира жамғармасига 10 миллиард сўм йўналтирилади
11:30 / 2020-10-23

Парранда гўшти, балиқ, ун, шакар ва ўсимлик ёғларининг эҳтиёж учун етишмаган қисми эса бошқа вилоятлар ва импорт ҳисобидан қопланиши режалаштирилмоқда.


Депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ҳокимлик мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирокидаги халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг ўнинчи сессияси қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

2020 йилнинг 16 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган бир қатор топшириқлар берилди.

Секторлар раҳбарлари – вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов, вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов, вилоят ИИБ раҳбари Одил Отахўжаев, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиевлар бу борада Наманган вилояти ҳудудларида олиб борилаётган чора-тадбирлар, келгусидаги режалар ҳақида депутатлар олдида ҳисоб берди.

Вилоят раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунда 2 миллион 834 минг киши истиқомат қилаётган Наманган вилоятида меъёр бўйича аҳоли истеъмоли учун келгуси олти ой давомида салкам 40 минг тонна мол гўшти, 21 минг тонна товуқ гўшти, 10,1 минг тонна балиқ, 74,6 минг тонна картошка, 13,9 минг тонна гуруч, 128,6 минг тонна ун, 15,6 минг тонна шакар, 12,9 минг тонна ўсимлик ёғи, 9,5 минг тонна пиёз ва 27,8 минг тонна сабзи маҳсулотлари талаб этилади.

Жорий йилда 154,2 минг тонна мол гўшти, 283,2 минг тонна картошка, 12,7 минг тонна товуқ гўшти, 6,9 минг тонна балиқ, 104,8 минг тонна пиёз, 145,1 минг тонна сабзи, 8,3 минг тонна гуруч, 197 минг тонна ун, 30,5 минг тонна ўсимлик ёғи етиштирилиши ҳисоб-китоб қилинган. Вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобидан, гўшт, картошка, тухум, пиёз ва сабзи маҳсулотлари тўлиқ қопланади. Парранда гўшти, балиқ, ун, шакар ва ўсимлик ёғларининг эҳтиёж учун етишмаган қисми эса бошқа вилоятлар ва импорт ҳисобидан қопланиши режалаштирилмоқда.

2020-2021 йиллар қиш-баҳор мавсумида ички бозорни асосий турдаги маҳсулотлар билан кафолатли таъминлаш, нарх-наволарни барқарорлигини таъминлаш мақсадида энг аввало, ҳудудий тайёрловчи корхоналар ва ташкилотлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари томонидан шу йилнинг 1 декабригача картошка, пиёз, сабзи ва гуруч каби 66 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш режалаштирилди. Ушбу маҳсулотларни захирага жамғариш учун жами 80 минг 917 тонна сиғимга эга бўлган 722 омбор ва совутгичли камералар шай ҳолга келтирилди.

– Муҳтарам Президентимиз томонидан маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмини ҳудудларнинг ўзида қолдириш бўйича берган топшириқлари алоҳида ўрин тутмоқда. Вилоятда истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашаш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини ғамлаш, сақлаш ва истеъмолга йўналтириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳузурида “Вилоят озиқ-овқат захира” жамғармаси ташкил этдик. Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан аввалига 10 миллиард сўм ўтказиб беримиз, – деди Шавкат Абдураззоқов.

Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари учун етиштирилган маҳсулотларини воситачисиз тўғридан-тўғри сотиш имкониятини яратиш мақсадида 14 марказий деҳқон бозорларида “Элга хизмат расталари” йўлга қўйилади. Гўшт нархини сунъий ошиб кетишига чек қўйиш учун ҳар бир бозорда қассоблар иштирокида гўшт павильонлари ташкил этилади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада озиқ-овқат савдо дўконлари ва кичик экобозорларни ташкил этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, жорий йил 1 ноябрь кунидан қурилиш ишлари бошланади.

Вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ушбу соҳага ихтисослаштирилган йирик корхоналарга марказий бозорлардан жой ажратиш ва уларнинг маҳсулотларини “биринчи қўл” сифатида арзон нархда сотилишига имкон яратиш кераклигини айтди. Деҳқон бозорларида деҳқонлар эмас, “олиб-сотар”лар маҳсулот сотаётгани, бу борада назорат йўқлиги, бозорлар маъмурияти деҳқонлар маҳсулот сотишига қаршилик кўрсатишини, бунинг оқибатида айни пайтда мева-сабзавотлар, айниқса картошка ва ўсимлик ёғи нархлари ошиб кетганлигини танқид қилди. Бозорларда деҳқонларга зарур шароитлар яратиш, уларга улгуржи савдони амалга оширишлари учун имкон бериш зарурлигини таъкидлади.

Сессияда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида Наманган вилоятида 3197 гектар ер майдонларини чорвачиликка ўзлаштириш бўйича давлат томонидан субсидиялар ажратилгани маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий Кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича коммиссияси раиси Толибжон Мадумаров сўзга чиқиб, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва истеъмол қилиш, нарх-наволар барқарорлигини сақлаш бўйича аниқ механизм ишлаб чиқиш, бу борада маҳаллий кенгашлар томонидан депутатлик сўровларидан оқилона фойдаланиш муҳим ўринга эга эканлигини қайд этди.

2.JPG

1.JPG