Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Абдураззоқов: Наманганда 113 корхонага тамал тоши қўйилди, 10 мингдан зиёд ишчи ўрни яратилади
17:56 / 2020-10-04

Наманганда ишлаб чиқариш бўйича ўзига хос мактаб яратилган.


Наманганда ишлаб чиқариш бўйича ўзига хос мактаб яратилган.

Ҳар бир тадбиркор бугунги кунда тармоқда яхшигина тажриба тўплаб, соҳани комплекс ривожлантириш мақадида янгидан янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. 

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов сектор ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида янгидан ташкил этилган "Юксалиш-2" кичик саноат зонасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

200 нафардан зиёд тадбиркорлик вакиллари қатнашган тақдимотда юздан зиёд истиқболли лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш учун ер майдонлари ажратилади.
Таъкидлаш жоизки, янги кичик саноат зонасида 113 корхонага тамал тоши қўйилади. Бунинг натижаси ўлароқ аҳоли бандлик даражаси ошиб, 10 мингдан ортиқ ишчи ўрни яратилади.

photo_2020-10-04_18-03-05 (2).jpg

photo_2020-10-04_18-03-05.jpg

photo_2020-10-04_18-03-06.jpg