Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Абдураззоқов: Гулистон шаҳридаги кўнгилсиз воқеа барчамизга сабоқ бўлиши керак
19:26 / 2020-10-10

Уларда беморлар ва тиббий персонал учун яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, кўрилган эҳтиёт чоралари, хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ҳолати кўздан кечирди.


Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши оқибатида юз берган портлашдан сўнг Наманган вилоятидаги коронавирусни даволашга ихтисослашган шифохоналар ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, вилоят юқумли касалликлар ва кўп тармоқли шифохоналари, саралаш ва тақсимлаш ҳамда реабилитация марказларида бўлди. Уларда беморлар ва тиббий персонал учун яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, кўрилган эҳтиёт чоралари, хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ҳолати кўздан кечирди.

photo_2020-10-10_19-26-02.jpg

photo_2020-10-10_19-25-59.jpg

photo_2020-10-10_19-25-54.jpg

- Гулистон шаҳрида рўй берган кўнгилсиз воқеа барчамизга сабоқ бўлиши керак. Вилоятимиздаги коронавирусни даволашга ихтисослашган шифохоналар синчиклаб кўздан кечирилиши, уларда фойдаланилаётган қурилмалар текширувдан ўтказилиши, қурилмаларни ишлатаётган ходимлар малакаси қайта кўриб чиқилиши зарур, - деди Шавкат Абдураззоқов.

Ўрганишлар давомида шулар маълум бўлдики, коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган шифохоналарнинг барчаси генераторлар билан таъминланган. Шифохоналарда кислород баллонлари билан ишлайдиган операторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма берилди.