French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шашка: сараланганлар жаҳон чемпионатида қатнашади
11:40 / 2025-04-17

Давлатимиз томонидан ногиронлиги бор кишиларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, уларни қизиқишларидан келиб чиқиб спорт турларига йўналтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бухорода кўзи ожиз ва заиф кўрувчи спортчилар ўртасида 100 катакли шашка бўйича ташкил этилган Ўзбекистон чемпионати ҳам айни мақсадларга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 80 нафарга яқин шашкага ошуфта  матонат ва ирода соҳиблари  қатнашган мусобақалар шиддатли кечди.

Муросасиз баҳслар натижасида чемпионатнинг ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси раиси Отабек Эргашевнинг таъкидлашича, Бухоро баҳсларида ўз иқтидорини намойиш этганлар орасидан сараланган спортчилар жорий йил май ойида Туркияда ўтадиган жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Т.Рўзиев, ЎзА