Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шашка: Матонатли спортчиларимиз Қирғизистонда 14 медалга эга чиқди
13:00 / 2022-09-16

64 катакли шашка бўйича имконияти чекланган спортчилар ўртасида Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида матонатли спортчиларимиз 14 та медалга мушарраф бўлди.

Қозоғистон, Россия, Беларусь, Литва ҳамда Қирғизистоннинг 80 нафардан зиёд шашкачилари билан баҳслашган 13 нафар спортчимиз чемпионат якунида 4 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза, жами 14 та медалга эга чиқди. 

Бу эса Ўзбекистон шашкачиларининг умумжамоада 1-ўринни эгаллашини таъминлади. 

Баҳсларда Файзулло Мардиев, Садоқат Тўлибоева, Марҳабо Халилова сингари ҳамюртларимиз жамоа ғалабасига муносиб улуш қўшди. 

Ўзбекистон шашкачиларининг салоҳиятини намойиш этган терма жамоамиз аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш, Ички ишлар ва Халқ таълими вазирлиги мутасадди ходимлари ҳамда спортчиларнинг оила аъзолари иштирокида тантанали кутиб олинди.  
 

Т.Рўзиев,  
ЎзА