Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаржанинг тарихий обидалари ISESCO рўйхатида
11:05 / 2022-07-08

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Марокаш пойтахти Работ шаҳрида таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилот –  ISESCO Ислом Жаҳон мероси қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманда Шаржа юраги ҳисобланмиш эски шаҳар ва қалъа мерослар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар берди.

Шаржа археология бошқармаси тақдим этган номинация файлларда объектларнинг археологик, тарихий ва бадиий қиймати, шунингдек, уларнинг меъморий унсурлари билан бир қаторда сақланган ҳолати тўғрисидаги ҳисобот ҳам кўриб чиқилди. 

Шаржа археология бошқармаси бош директори Доктор Сабоҳ Жассим мазкур обидалар рўйхатдан ўтиши шаҳар маданий меросини сақлаш стратегияси ва режасига мувофиқ келишини қайд этди. Ушбу тарихий меъморий обидалар 2012 йилда ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Эътиборлиси, Шаржа юраги ва Шаржа қалъаси ISESCO рўйхатига киритилган БААдаги илк объект ҳисобланади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА