Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шартномаси бўлса-да, фермер турли важлар орқали ортга қайтариб юборилган
15:03 / 2022-10-31

Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қyвватлаш орқали «Ҳар бир оила – тадбиркор» шиори остида фуқароларимизнинг ўзини-ўзи банд қилиши бўйича уларга кўмак бериб келинмоқда.

Хусусан, Президентнинг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳам қабул қилинган. Мазкур қарор доирасида Жиззах вилояти аҳолиси учун ҳоким ёрдамчилари томонидан турли тавсия ва таклифлар бериб келинмоқда.  

Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Охунжон Облоқулов бу каби имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида чорвачиликни ривожлантириш учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга 33 млн. сўм маблағ олиш учун банк билан шартнома имзолайди.  

Маблағ ўз вақтида таъминотчи сифатида кўрсатилган Ш.Рашидов тумани, «Самарқанд қудуқ» ҚФЙда жойлашган «Яҳёев Фарҳод» фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказилиб, бир ҳафтада қўйлар етказиб берилишига келишиб олинган. Орадан мана, бир йил ўтса ҳамки, етказиб берилиши кўзда тутилган қўйларнинг дараги йўқ. Фуқаро фермер хўжалиги раҳбарига бир неча маротаба қўйларни қачон етказиб берилишини сўраб мурожаат қилган бўлса-да, турли важлар орқали уни ортга қайтариб юборган.  

Бу югуришлардан наф чиқмагач, истеъмолчи О.Облоқулов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.  

Мазкур мурожаат ўз вақтида ўрганилган ва Фермер хўжалиги томонидан ваъда қилинган қўйлар истеъмолчига ўз вақтида етказиб берилган.  

 

ЎзА