Зарафшон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқаро Учқун Халимов томонидан оғзаки мурожаат келиб тушди.
Унда келтирилишича, фуқаро Зарафшон шаҳрида турар жой биноларини қуриб топшириш билан шуғулланиб келувчи “Zarafshon Garden Resort Paloce” МЧЖдан 2020 йил №32-сонли шартномага асосан 81 м2 (4,0 сотих умумий майдон)дан иборат бўлган турур жой биносини 275 000 000 (икки юз етмиш беш миллион) сўмга сотиб олишга ва бошланғич тўлов сифатида 85 000 000 (саксон беш миллион) сўм тўлашга келишган.
Харидор ушбу бошланғич тўловни тўлиқ амалга оширган бўлишига қарамасдан қурувчи томонидан уйнинг қурилиши ҳамон пайсалга солиб келинаётганлигидан норози бўлиб, уй учун тўланган 85 000 000 (саксон беш миллион) сўм миқдоридаги маблағни қайтариб олишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
Мурожаат жамият масъул ходимлари томонидан истеъмолчи иштирокида жойига бориб ўрганиб чиқилди ва муаммолар ўз исботини топди.
“Zarafshon Garden Resort Paloce” МЧЖ масъул ходимларига Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг тегишли моддалари тушунтириб ўтилди.
Шундан сўнг “Zarafshon Garden Resort Paloce” МЧЖ масъул ходимларининг таклифига ва истеъмолчининг ўзаро келишувига асосан 85 млн. сўм миқдордаги маблағ тўлиқ нақд шаклда қайтариб берилди ва ўзаро тузилган шартнома бекор қилинди.
Мурожаати ижобий ҳал бўлган истеъмолчи жамият раиси номига «Миннатдорчилик хати»ни ёзиб юборди.