Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шартнома шартларини бажармаган тадбиркор ёхуд яхши ниятда қурилган иссиқхона
16:50 / 2020-08-07

Фуқаро манфаати суд орқали ҳимоя қилиниши натижасида ҳақиқатдан ҳам таъминотчи томонидан фуқаро 5 млн. бир юз минг сўм зарар кўрганлиги ўз исботини топди.


Тўрақўрғон туман "Тепанайманча" МФЙда яшовчи фуқаро Хуршида Раупова томонидан 2019 йил апрель ойида «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури асосида тумандаги «Ибрагим Азиётбек Абдуқодир ўғли» МЧЖ раҳбари билан 2019 йилда 0.03 сотихга металл конструкцияли иссиқхона қуриб бериши учун ўзаро шартнома тузади.

Қурилиш ишлари учун Миллий банк томонидан 15 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, тадбиркор ҳисоб рақамига ўтказиб берилган бўлса-да, бироқ тадбиркор томонидан келишилган шартномада кўрсатиб ўтилган шартлари бўйича иссиқхона устки қисминиполетилин қопламаси билан қоплаб бермай, ҳар хил баҳоналар қилиб қарийб етти ой мобайнида пайсалга солиб келади.

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 29-моддасига асосан фуқаро манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида жамият томонидан Чуст туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритилди. Фуқаро манфаати суд орқали ҳимоя қилиниши натижасида ҳақиқатдан ҳам таъминотчи томонидан фуқаро 5 млн. бир юз минг сўм зарар кўрганлиги ўз исботини топди. 2020 йил 23 июль куни Чуст туманлараро фуқаролик судини қарорига мувофиқ «Ибрагим Азиёт Абдуқодир ўғли» МЧЖ томонидан манфаатдор шахс Х.Раупова фойдасига 3 млн. сўм моддий зарар ҳамда 2 млн. бир юз минг сўм пеня, жами 5 млн. бир юз минг сўм миқдорида кўрилган зарар ундириб берилди.