Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарқий Хитой денгизида балиқчилар қайиғи кема билан тўқнашиб кетди
17:07 / 2021-08-13

Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Чжоушань шаҳри соҳилида балиқчи қайиқ юк кемаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида 9 киши бедарак йўқолган, дея хабар берди Синьхуа агентлиги.

Тўқнашувдан кейин балиқчи қайиқ чўкиб кетган, бортдаги экипажнинг тўққиз нафар аъзоси сувга ғарқ бўлган.

Денгиз қутқарув хизмати воқеа жойига қутқарув қайиқларини юборган. Йўқолган экипаж аъзолари қидирилмоқда.