Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ёшлар билан учрашди
15:23 / 2023-06-13

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Маънавият ва маърифат марказида округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов ҳарбий хизматчилар ҳамда юздан ортиқ ёшлар билан учрашди.

Тадбир давомида Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, олий ҳарбий таълим муассасалари ҳақида ва ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Самимий мулоқот асносида округ қўшинлари қўмондони ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Иштирокчиларга маданий ҳордиқ улашиш мақсадида ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда хушовоз хонандалар томонидан дилтортар қўшиқлар куйланди. Бир гуруҳ фаол ёшларга  генерал-майор эсдалик совғалар топширди.

[gallery-12313]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА